Флейка ишлаб чиқариш линияси

Онлайн сўров
Тухум углеводларга бой ва кўплаб таомларнинг энг муҳим компоненти ҳисобаланадиган маҳсулотдир.  Бироқ бир қатор ижобий хусусиятларга эга бўлишига қарамай тухумнинг пўстлоғи нозик бўлгани учун уни осонлик билан синдириб қўйиш ҳеч гап эмас. Тухумни истеъмолчига етказиш учун корхоналар прессланган қоғоздан фойдаланадилар. Ушбу қоғозни замонавий ускуналар ёрдамида тайёрлаб, мўмайгина даромадни қўлга киритиш мумкин. Арзон хом ашё ва ишлаб чиқариш линиясининг ҳамёнбоп нархи орзуларингизни амалга ошишига ёрдам беради. 
 
Флейка тайёрлаш линияси 2 та бўлимдан ташқил топади:
 
— макулатурани қайта ишлаш сектори;
— маҳсулотга шакл бериш ва қуритиш сектори.
 
Ишлаб чиқариш линияси эса 7 та йирик конструкцион тизимлардан иборат:
 
1. Ишқалаш тизими;
2. Шакл бериш тизими;
3. Шакл бериш машинасининг ёрдамчи ускунаси;
4. Қуритгич (сушильная камера);
5. Иссиқ ҳолда штамплаш машинаси;

6. Иссиқлик ускунаси. 

Техник параметрлари:
 
Ишлаб чиқариш қуввати: соатига 1000 та қадоқ (битта қадоқда 30 тухум);
Қувват 380 вольт, 50 HZ, 75 Квт;
Зарур ходимлар сони: 4 нафар/сменали иш;
Жойлаштириш учун зарур майдон: 30м (уз.) x15м (эни)x3.5м (бал);
Сырьё: макулатура (коробки).
 
*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг