Нам салфеткалар ишлаб чиқариш линияси

Онлайн сўров

Маълумки, гигиена қоидаларига амал қилиш саломатлик гаровидир. Сўнгги пайтларда одамлар шу мақсадда ифлосликларни бартараф қилиш учун мобил ва тезкор восита – нам салфеткалардан фойдаланишни бошладилар.  Ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори, уни ишлаб чиқариш технологияси эса мураккаб эмас. Бозордаги фаоол рақобатни ҳисобга олганда ҳам, бу йўналишдаги ишларни оқилона ташкиллаштириш орқали юқори даромадни қўлга киритиш мумкин. Маҳсулотни ишлаб чиқарадиган линия бутунлай автоматлаштирилган. 

Линиянинг стандарт таркиби: 
 
— тўйинтириш камераси;
— қирқиш автомати;
— қадоқлаш-кавшарлаш ускунаси.
 
Техник параметрлари:
 
Ишлаб чиқариш қуввати - дона/дақ, қадоқ/дақ 400-600,20-80
Қадоқ эни, мм 50-120
Қадоқ узунлиги, мм 130-250
Қадоқ қалинлиги, мм 5-45
Букилган салфетка ўлчами, мм (У*Э) от 100*50 до 100*100
Очилган салфетка ўлчами, мм (У*Э) от 200*50 до 200*100
Намлиги, % 100-400
Хом ашё рулонининг диаметри, мм 1 000
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг