Гофрокартон ишлаб чиқариш линияси

Онлайн сўров
Картон ва гофракартондан қилинган ўрамларга бугунги кунда жаҳон ва миллий бозорда талаб жуда юқори.  
Шунинг учун қоғоз ўрамлардан нафақат кўчириш воситаси сифатида, балки якка ўраш маҳсуотли сифатида ҳам фойдаланишади. 

Қоғоз ўрамларга бўлган талабнинг доимий тарзда ошиши натижасида кўплаб тадбиркорлар уларни картон ва гофракартондан ишлаб чиқариш йўналишларига қизиқиш билдирмоқдалар. Бунинг учун, албатта биринчи навбатда, картон ва гофракартонни тайёрлаш технологияси билан танишиш, картон ўрамни ишлаб чиқариш ва корхонани йўлга қўйиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни таҳлил қилиш, шунингдек, аниқ тафсилотларни ўз ичига олган бизнес-режа тузиш талаб этилади.  Бизнинг мутахассислар бу борада сизга барча хизматларни кўрсатишга тайёр. 

Линиянинг стандарт таркиби: 
 
— гидроажратувчи;
— оғир моддаларни бартараф қиладиган гирдобли тозалагич;
— турбосепаратор;
— пульсацион тегирмон;
— дискли тегирмон;
— вибросито;
— тугун ушлагич;
— енгил моддаларни бартараф қиладиган гирдобли тозалагич;
— макулатура массаси учун аралаштиргич.
 
*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг