Қоғоз стаканлар ишлаб чиқарадиган ускуна

Онлайн сўров

Вақт – бу инсониятга берилган  энг қадрли ва қайтарилмас неъмат. Кўплаб ишбилармон одамлар ҳар бир дақиқа вақтларини қадрлайдилар.  Вақтни тежаш ва одамларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида қоғоз стаканлар пайдо бўлган. Бундай стаканларни салқин ичимликлар, иссиқ ичимликлар, кучсиз алкоголли ва алкоголли ичимликлар учун ишлатиш, шу билан бирга, конфет, писта, ёнғоқ, музқаймоқ ва бошқаларни қадоқлашда фойдаланиш мумкин.  Бир мартали бундай стаканларни тайёрлаш технологияси у қадар мураккаб бўлмагани учун бу иш билан барча шуғулланиши мумкин. Бунинг учун истак ва ва бироз вақт бўлса кифоя. 

Линиянинг стандарт такриби: 
 
1. Бобина кесувчи мослама;
2. Кесувчи (ўйувчи) мослама;
3. Флексографик босма машинаси;
4. Стаканга шакл бериш ускунаси.
 
 
Техник параметрлари:
 
Ишлаб чиқариш қуввати: 80 дона/дақ
Стакан ҳажми: 60-600 мл
Устки диаметр: 50-110 мм
Пастки диаметр: 40-70 мм
Стакан баландлиги: 40-137 мм
 

*Техник параметрларнинг намунавий кўрсаткичлари келтирилган. Улар мижоз талабига асосан ўзгартирилиши мумкин. 

Биз билан боғланинг