Тарих ҳар доим муайян санадан бошланади. Бизнинг фаолият 2006 йилнинг 1 августидан, яъни биз Гуанчжоу шаҳрида офис очган санадан бошланган

 

Компания муваффақиятлари ҳақида турли мезонлар бўйича хулоса қилиш мумкин. Ўзбек-Хитой Савдо Уйи учун одамларнинг аҳамияти жуда юқори, айнан шу туфайли биз ўз муваффақиятларимизни кўрсатилган хизматлар миқдори ва мижозларнинг бизга нисбатан ишончлари билан ўлчаймиз.

 

Жаҳоннинг энг жадал ривожланаётган минтақаларидан бирида жойлашган офисда ишладйиган уч нафар одам. Ҳар куни бизнинг атрофимизда юзлаб компаниялар ташкил этилилб, яна юзлаб компаниялар йўқликка юз тутарди. Бу ерда ҳар бир дақиқанинг қадри юксак, бозор эса ҳар куни ўзгариб борарди. Шу боис доимо онлайн режимда ишлаш ва ишлаб чиқарувчилар билан яқин муносабатларда бўлиш - биз Хитой бозорида ўзлаштирган биринчи қоидага айланди.

 

 

Бундай ёндашув қисқа фурсатларда ўзбек тадбиркорлари учун биринчи ускунани етказиб бериш имкониятини берди. Ҳали ҳам эсимизда: бу партия мебел ва ёғочни қайта ишлашга мўлжалланган ускуна, шу билан бирга, қадоқлаш ускунаси ва бир нечта ишлаб чиқариш линияларидан ташкил топган эди. Ўша пайтда Ўзбекистон бозори Хитой билан энди-энди муносабатлар ўрнатаётган бўлиб, маҳаллий бизнес хитойлик компанияларга ҳали ишонч билдирмаган эди. Бундан ташқари, ўша пайтларда Хитой ускуналарининг сифати талабга жавоб бермайди, деган тасаввур кенг шаклланган эди. Ўзбекистонлик тадбиркорлар ўша вақтда ҳали унча ривожланмаган, Хитой машинасозлик саноати борасида етарли тасаввур уйғотмайдиган Ғарбий қисмни (Урумчи) афзал билиб, мамлакатнинг шарқий соҳилбўйи илғор ҳудудларига жуда оз  ташриф буюрар эдилар. Табиийки, биз, биринчи галда, бундай нотўғри стереотипларни енгишимиз, холис бўлишимиз ҳамда тадбиркорларга технология ва ишлаб чиқариш қувватларига бой реал Хитойни очишимиз талаб этиларди. Шунинг учун ҳар доим очиқ ишлаш, шаффофликни биз ўзимизнинг иккинчи қоидамиз сифатида белгиладик. Тушунарли шартлар, очиқ шартномалар ва ҳамкорларнинг  ишончи муваффақият қоидасига айланди.

 

Орадан бир йил ўтиб, буюртмалар сони ошди ва биз Гуанчжоудаги офисимизни кенгайтирдик, ходимларнинг умумий сони эса 10 кишига етди. Биз Хитойдан махсус техникани етказиб беришни йўлга қўйдик, янги ҳамкорлар билан алоқаларни яхшиладик,  савдо-иқтисодий муносабатлардаги фаолиятимизни жаддаллаштирдик.

 

Ўзбек-Хитой Савдо Уйи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Хитой Халқ Республикасидаги Бош ваколатхонаси, шу билан бирга, Гуанчжоу провинциясидаги экспортер ва импортёрларнинг савдо палатаси кўмагида фаолият юритади.

 

2008 йилда биз Урумчи шахрида янги офисимизни очдик. Жамоамизда хизмат қиладиганлар сони 25 кишига етди, савдо ҳажми  эса 2,5 бараварга ўсди (2007 йилга нисбатан). Бироқ Ўзбекистондаги ваколатхонамизнинг очилиши, China Business Travel брендининг ривожланиши бизнесимиз кенгайишидаги муҳим роль ўйнади. БИз, шубҳасиз, ўз мижозларимизга янада яқин бўлишимиз зарур эди.

 

Бизнесимизни қандай ривожлантирдик?

 

Ўзбек-Хитой Савдо Уйи (ЎХСУ) учун 2009 йил Ўзбекистон бўйлаб агентлик ва дилерлик тармоғини ташкил қилиш билан бошланди. Қўқон - ЎХСУ филиали очилган биринчи шаҳар бўлди. 2010 йилга келиб эса бутун Ўзбекистон бўйича 28 та агентлик офислари ўз фаолиятини йўлга қўйган эди. Фаолият тури ўзига хос бўлгани сабабли ҳудудларда бизнесни ривожлантиришда айрим қийинчиликларга дуч келдик. Чунки кўп ҳолларда аксарият мижозлар ускуналар бўйича аниқ техник талабларсиз, лойиҳага тегишли умумий режалар билан бизга мурожаат қилишарди. Шу тахлит Ўзбек-Хитой Савдо Уйининг учинчи қоидаси шаклланди: мижозларга кенг қамровли масалалар бўйича маслаҳатлар бериш ҳамда ускуна ишлаб чиқарувчисини излашдан тортиб, логистика ва божхона жараёнларигача бўлган узлуксиз хизматларни тақдим этиш

 

 

Шунингдек, компаниямиз махсус техника турларини етказиб бериш йўналишида ҳам ривожланиб борди. Шу мақсадда  "China Leasing Group" номли янги компания ташкил қилиниб, у Ўзбекистон бозорида энг йирик махсус техника ишлаб чиқарувчиларига маҳсулотларни этишни, шу билан бирга, лизинг каби янги молиявий инструментдан фойдаланишни бошлади. Вақт ўтган сари кўрсатиладиган хизматлар кўлами кенгайтирилди ҳамда қурилиш техникасига кафолат ва кафолат муддатидан кейинги техник хизмат кўрсатишга мўлжалланган сервис маркази очилди.

 

Хитой бозори - минглаб таклифлар билан тўлган денгиз мисоли. Бу ерда ҳамма нарсани топиш мумкин: ускуна, хом ашё, технологиялар. Бироқ ҳар доим бунда маҳсулотнинг сифати ва нархига оид масала кўндаланг туради. Шунинг учун бу денгизда адашиб қолиш ёки ундан-да ёмони фирибгарлар тузоғига илиниб қолиш ҳам ҳеч гап эмас. Ўзбек-Хитой Савдо Уйи ўзбек тадбиркорлари учун бу йўналишда ишончли ҳамкорга айланишга улгурди, биз узоқ йиллардан буён юқори даражали сервис ва сифатли хизматларни кўрсатиб келмоқдамиз.

 

2011 йилда "Техноплаза" индустриал бизнес-марказининг тамал тоши қўйилди. Ўзбекистонда фақат бизнес-туризм йўналишида (mice) фаолият юритадиган биринчи сайёҳлик агентлигининг географияси кенгайтирилди. Бу эса "International BusinessTravel" ребредингининг юзага келишига кучли туртки берди. Бизнес-туризм йўналишида салмоқли муваффақиятларга эришилди: ХХР, Вьетнам, АҚШ ва Чехия мамлакатларига 600 нафардан зиёд тадбиркорлар юборилди ва уларга виза бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилди.

 

Шу йўсин Ўзбек-Хитой Савдо Уйи учта йўналиш бўйича фаол ривожланиб борди: ускуна ва хом ашё етказиб бериш, махсус техника етказиб бериш ва бизнес-туризм.

 

Ўзбек-Хитой Савдо Уйининг янги рекордлари

 

2012 йилда1000 дан ортиқ мижозга хизмат кўрсатиб, биз янги маррани забт этдик. Ускуна ва махсус техника етказиб бериш, шунингдек, кўплаб делегацияларни халқаро кўргазмаларга жўнатиш  бўйича юзлаб келишувлар эвазига мана шундай натижаларга эришилди. Компания АҚШ, Италия, Германия, Корея, Туркия ва Чехия каби мамлакатлар билан ҳамкорлик битимларини имзолаган. Бизнинг мижозлар "Bauma China 2012" сингари форумларга ташриф буюришди ва "Canton Fair" тадбирининг доимий иштирокчиларига айланишди.

 

Сувенир от Посла КНР

 

Бизнинг Тошкент шаҳридаги офисимиз жойлашган ва 50 нафар ходимимиз меҳнат қиладиган "Техноплаза" ИБМнинг қуриб битказилиши компаниямиз ҳаётида янги саҳифани бошлаб берди.  "Техноплаза" Ўзбекистондаги биринчи индустриал бизнес марказга айланди. Энг яхши ускуна ва махсус техника намуналари айнан шу ердан ўрин олди, марказнинг қулай жойлашуви эса мижозлар оқимини кўпайтирди.

 

2015 йилда биз яна бир муҳим кўрсаткични қайд этдик. Компаниямиз хизматларидан шу даврга қадар 5000 нафар ишбилармонлар фойдаланиб, бизга ишонч билдиришди.

 

Ҳозирда Ўзбек-Хитой Савдо Уйи Ўзбекистон бозорида ускуна ва махсус техникани излаш ва етказиб бериш, шунингдек, бизнес туризм бўйича етакчи компания ҳисобланади. Бу вақт оралиғида биз кичик компаниядан тортиб, Ўзбекистон тадбиркорларини ўз соҳасида етакчи саналган хитойлик ишлаб чиқарувчилар билан ўзаро боғлайдиган холдинггача бўлган йўлни босиб ўтдик. Аммо бир нарса ўзгармасдан қолди - кўп йиллар аввал бўлгани сингари биз ҳали-ҳануз ўз муваффақиятимизни кўрсатиладиган хизматлар ва мижозлар бизга билдирган ишонч билан ўлчашда давом этмоқдамиз.

Биз билан боғланинг