Ўзбек-Хитой Савдо Уйи® (ЎХСУ) таниқли бренд остидаги компаниялар гуруҳидир.  

Компания мижозлар билдирган ишончни юксак қадрлайди ва энг мақбул ҳамкорлик шартларини ҳамда маҳсулот ва хизматлар бўйича барқарор сифат кўрсаткичларини тақдим этишга интилиб боради.

 

Ғоядан натижагача!  

 

Мана 10 йилдирки Ўзбек-Хитой Савдо Уйи мутахассислари Ўзбекистондаги тадбиркорларга хитойлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда ўз биснесларини ривожтириб боришларида кўмаклашиб келмоқдалар. Компанияларнинг зҳамкорлик портфели ХХРдаги юзлаб йирик корхоналарни ўз ичига олади. Шу боис ЎХСУ замонавий ускуна, индустриал технология ва хом ашё етказиб бериш борасида етакчи компаниялар қаторидан ўрин олган. Биз ўз мижозларимизга ғоядан натижагача бўлган барча босқичларда амалий ёрдам кўрсатамиз!  

  

Профессионаллар билан ишланг!

 

Айрим ҳолатларда объект ва корхоналарни лойиҳалаш пайтида мутахассисларга тўғри маҳсулот ёки хизматни танлаш осон кечмаслиги бизга маълум. Айниқса, тараққиёт ҳар бир бозорнинг ўзгармас тенденцияси ҳисобланган бир вақтда, янги маҳсулотларнинг афзалликлари ёки таниш товар ҳамда ускунанинг такомиллашган модификацияларини теран тушуниш кўпинча енгил кечмайди. Маҳсулотни тўғри танлаш учун нафақат техник ҳужжатлар ва шахсий тажриба, балки тўлиқроқ ва янгироқ маълумотлар талаб этилади.

 

Бизнинг мутахассислар касбга оид турли йирик кўргазмаларда қатнашиб борган ҳолда бозорнинг  иштирокчилари билан бевосита мулоқот қиладилар. Мутахассисларга мўлжалланган семинарларга компания алоҳида эътибор қаратади. Ўзбек-Хитой Савдо Уйи маҳсулот тўғрисида батафсил маълумот тақдим қиладиган қулай каталоглар, компаниялар, янги товарлар ва хизматлар ҳақида буклетлар тайёрлаб боради.

Биз билан боғланинг